Maktab tarixi

Шовот туман халқ таълими бўлимига қарашли 19-умумий ўрта таълим мактаби
тарихи

Дунё иморатлари ичида энг муқаддаси – мактабдир.

1925-30 йиллар да собик шуролар тузими даврида мамлакатдаги юзага келган : Вайронгарчилик, иқтисодий қалоқлик, ташқи сиёсат билан боғлиқ масалалар, маданий- маърифий қалоқлик каби масалаларни ҳал қилиш учун мамлакатда оммовий равишда саводсизликни бартараф қилиш керак эди. Чунки ўша даврда мамлакатимизга етук, билимдон, малакали қадрлар керак эди. Бунинг пойдевори шаҳар ва қишлоқларда мактаблар очишдан бошланди. Аммо мактаблар очиш осонликча кечмади. Бу бир қанча муоммаларни келтириб чиқарди мактаблар очиш учун мамлакатимизда етарлича таъминот баъзалари йўқ эди. Мактабларда ўқитиш учун ўқитувчилар.дарсликлар.ўқув қуроллари ҳаттоки бинолар ҳам йўқ эди. Шундай оғир шароитда халқимизни билим олишга бўлган эҳтиёжи сўнмади. 1930-40-йилларда Шўролар мустабиди пайтида хозирги “Тўқмонғит” маҳалласи (Сталин) номи билан юритилган. Шу пайтларда билимли кишилар жуда озчиликни ташкил қилган. 1930-32 йилларда шу қишлоқда ўсиб улғайган Ших Махмудов районда биринчилардан бўлиб Бухорога бориб ўқиб билим олиб келган ; мақсад ўз ташаббуси билан янги бошланғич мактабни ташкил қилган ва шу ташкил қилган мактабига мудир қилиб тайинланган. Мактабда жами иккита ўқитувчи фаолият кўрсатиб ўқувчиларга билим берган.
1941-йили Улуг Ватан уруши бошлангани билан ватанни ҳимоя қилиш мақсадида Ших Махмудов биринчилардан булиб фронга отланган.Уруш даврида қисқа муддатли қурслар ташкил қилиниб бошланғич синфлар учун ўқитувчилар тайёрланди, уришга ,бошқа ишга кетган ўкитувчиларни ўрнига қисқа курсни ўтаган ўқитувчилар, рахбарлар тайинланди. Ших Махмудов ўрнига кейинчалик маълумотга эга бўлган Болта Отамуротов мактабга мудир қилиб тайинланди. Ўша даврда мактабда Назар Юсупов,Жумабой Одамов, Матсафо Жуманиёзов каби ўқитувчилар жалб қилиниб мактабда таълим тарбия ишларини йўлга қўйган.Ўқитувчилар озчилик бўлишига қарамай жонларини фидо қилиб кечаю кундуз тинимсиз меҳнат қилганлар.1934-1936 йилларга келибмактабга Тоир Махмудов Давлат Ражабов, Кенжа Дўсчанов каби ўқитувчилар келиб қўшилди.Мактаб педагоглар жамоаси бироз кенгайди.Таълим сифати ҳам яхшилана борди.Мамлакат эндигина гуркираб ривожланаётган.халқ билим олишга иштиёқи кучаяётган бир пайтда Ватанимиз осмонини қора булутлар қоплади. Немис фашислари мамлакатимизга хиёнаткорона бостириб кирдилар Халқимиз асл фарзандлари халқ ўқитувчилар онгли равишда кўнггиллилар сафида ватан ҳимоясига отландилар. Уруш даврида дарсликлар, ускуналар, дафтарлар етишмаслиги сабабли бу ташкил қилинган мактаблар турли кийинчиликлар натижасида тугатилиб кетган ва қисқартирилган .Аммо мактаблар сони қисқаришига масофа узоқлигига қарамасдан ўқувчилар ўқишни давом эттирдилар. Фронтга кетган ўқитувчилар ўрнини юқори синф ўқувчилари эгалладиларва устозлари ишини давом эттирдилар. Нихоят уруш тугади,аммо бу даврга келиб урушга кетган купгина устозлар уйларига қайтмадилар. Урушдан кейингги даврд ҳам мактаб тарихида ,таълим тарбия сохасида сезиларли ўзгаришлар бўлсада яна урушдан қолган вайронгарчилик,қалоқлик бирмунча вақт давом этиб аҳолини каддини кўтариб олишбир мунча вақтга давом этди. Аммо бу даврга келиб аҳалининг саводсизлигига бирмунчага камайди.
1950-йилларга келиб мактаб қурилиши болаларни мактабга жалб қилиш ишлари анча кенгайди етти йиллик умумий мажбурий таълим амалга оширила бошлади. Бирок халқ таълимида жиддий нуқсонлармавжуд эди.Таълимнинг мазмуни ҳаётданорқада қолгани яққол кўриниб турарди.1960-йилга келиб келиб эса мамлакатни диққат этибори саводсизликни тўла-тўкис тугатиш мақсадида таълим –тарбия сохасига қаратилди. Чекка қишлоқларда мактаблар қурилиб ,улар замонавий мактаб жихозлари ,ўқув қуроллари, ва маълакали мутахасислар билан таъминлана борди. 1960-йилларга келиб умумий мажбурий саккиз йиллик таълимга ўтиш амалга оширилган бир пайитда қишлоқда истиқомат қилувчи Собур Ҳудайберганов ўз уйида вақтинчалик қилиб бошланғич мактаб 1-2-3-синфларни ўқитишни ташкил қилади.
1964-йилда (Правда) номи билан юритилган колхозга Қозоқ Душамов раислик қилиб келган бир даврда қишлоқ аҳли билан маслаҳатлашиб ҳашар йўли билан тўрт йиллик бошланғич мактабни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Мактаб қисқа давр ичида қуриб битказилди. Шу пайитлари ташкилотларга буюк мутафаккирлар номи билан аталган Бу қуриб битказилган янги мактабга шоир Аваз Ўтар нинг 80 йиллик юбилейи нишонланаётганлиги сабабли Аваз Ўтар номи берилган. Янги қуриб битказтлган бошланғич мактабини мудири қилиб Қуронбой Душамов тайинланган.
Мактабда бор йўғи 8 та ўқитувчи дарс берган булардан Ших Яқубов, Рахим Қаландаров, Гулжон Душамова , Рахима Душамова лар бошланғич синфларга дарс бериб келишган. Қуронбой Душамов мудирлик қилаётган даврда саводсизликни тугатиш мақсадида кечги мактаб ҳам ташкил қилиниб кечқурунлари таълим бериш олиб борилган.Мактабда аста секинлик билан ўқувчилар сони орта бошлади ўз-ўзидан синфлар сони ҳам орта бошлади.
1965-йилда ахолии сони ортиб бориши натижасида Олий советнинг қарори билан саккиз йиллик мактабларни ташкил қилиш чора тадбирлари ишлаб чиқилди. 1966-йилда мактабга Аваз Ўтар номли 19-сон мактаби мақоми белилди .Бунга мактаб директори қилиб шу мактабни ташкил қилишда кўпгина меҳнатлари сингган фидойи инсон география фани ўқитувчиси Ших ака Ёқубов тайинланди.Бу даврда мактаб йилдан-йилга тажрибали билимдон янги ўқитувчилар билан тўлишиб борарди.
1968-1970-йилларда мактабга Машарипов Омонгалди тарих фани ўқитувчиси, Хасанова Эркиной математика фани ўқитувчиси, Яқубов Отахон тил –адабиёт фани ўқитувчиси, Эшчанов Рахим мехнат фани ўқитувчиси, Тўйлиев Нормат франсуз тили фани ўқитувчиси,Қаландаров Душамбой, Якубов Зафарлар жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Қаландаров Рахим, Матсафаева Раъно, Душамова Анабиби, Тўйлиева Анабибилар бошланғич синф ўқитувчиси, Матёқубов Озот география фани ўқитувчиси,Душамова Диларом математика фани ўқитувчиси булиб ёш авлодга билим беришда иш фаолиятини бошладилар.Ўқувчиларга билим бердилар уларнинг мехнатлари бесамар кетмади бугунги кунда устозларнинг минглаб шогирдлари мамлакатимизнинг турли сохаларида меҳнат қилиб келмоқдалар.1972 йилга келиб хашар йўли билан қурилган мактаб ҳам эскириб,ҳам аҳоли сони ортиши ҳисобига торлиқ қила бошлади. Уруш тугаганига ҳам 20 йил яқинлашди аҳоли тинч-асойишлалиги яхшиланди энди халқ янги замонавий мактабларда фарзандларини ўқитишни орзу қила бошлади. Шу пайтга келиб янги мактаб лойихасини қилдириш район ижроия қумитаси ер ажратиш учун қарор чиқариб бериши керак эди, лекин бу ишлар жуда қийинчиликлар туғдирди. Шундай кийинчилик пайтида мактаб раҳбари ҳаракат қилиб колхоз раиси билан келишиб хозирги мактаб ўрнида кичик қилиб мактаб қуриш мақсадида фундамент килиб бошлади.
1972-йилда Ших ака Ёқубов соғлиги туфайли директорлик лавозимидан бўшаб уни ўрнига қайтадан Қуронбой Душамов тайинланди. Мактабда шу йили Яқубова Назира тил-адабиёт фани ўқитувчиси,Норметов Бозорбой, Жумабоев Бозорбой,лар рус-тили фани ўқитувчиси Саидов Саидмат кимё-биология фани ўқитувчиси, Саидметова Ширинжон география фани ўқитувчиси бўлиб иш фаоиятини бошладилар.
1973-74-ўқув йилини мактабнинг франсуз тили ўқитувчиси Тўйлиев Нормат директор қилиб тайинланди ва мактаб таълим тарбиясини яхшилашда район,област миқёсига кўтаришда жуда катта ишлар олиб борди.
1976-йилда Тўйлиев Нормат “Чўқли” қишлоғи совети раиси қилиб тайинланганлиги сабабли уни ўрнига Навоий номли 9-сон мактабида илмий бўлим мудири бўлиб ишлаб келган Сапаров Садулла мактаб директори қилиб тайинланди.Мактаб шу йили янги ўқув йилини 14 ўқтувчи,184 ўқувчи билан иш бошлади. Мактаб директори Сапаров Садулла ишни эскирган мактабни биносини янгидан қуриш таклифи билан бошлади ,тинимсиз бир йиллик юқори ташкилотлар (Облисполком)ни қурилиш бўлимига мурожаатлар билан тортишиш натижасида 1977-йили мактаб проекти Нукус шахрида архитектор М.Аймамедов томонидан Грузия лойихаси асосида чизилди.Шу йили мактаб пойдевори қурилди ва қурилиш олти йилга қандайдир сабабларга кўра тўхтатилди.Шу олти йил ичида мактаб директори Сапаров Садулланинг сарсон бўлиб мурожаат қилиб бормаган ташкилоти кирмаган эшиги қолмади. Мактаб қуриш учун энди маблағ ажратиш муоммаси бошланди буни учун ҳам раҳбарнинг мурожаат қилиб бормаган ташкилоти кирмаган эшиги қолмади. Ва ниҳоят бу иш колхоз управлениясига топширилди шунда шунда энди ишчи кучи муоммоси бошланди. Агар раҳбар уддабирон, тадбиркор,тиришқоқ бўлса ҳамма нарсани ечими топилади. Мактаб раҳбари педагог жамоани йиғиб муоммани ечимини ўртага ташлади жамоа бир овоздан ёрдам беришни ва ишни ўзлари бошлашини айтдилар. Бу пайтга келиб, 1981-йили баҳорнинг инжиклиги яъни тинимсиз бир хафта ёғган сел мактабнинг эски биноси лойдан қилинганлиги сабаб уни ювиб кетди ва яроқсиз ҳолга келтирди.
Мактаб ўқувчилари (Правда) номли 3-сон мактабига кўчирилди. Шу даврда бир йил қишнинг совуғи, йўлларнинг ёғингарчиликдан лойгарчилиги ўқувчилага,айниқса бошланғич синф ўқувчиларига жуда қийинчилик туғдирди. Кейинчалик икки йил махалла дўкони ва бошқа маиший хизматларга мўлжалланган бинода икки сменада давом эттирилди.
1982-йилда мактаб жамоаси ўзлари ғишт ва цемент ва бошқа қурилиш хом ашёларини келтириб ишни бошладилар.айниқса иссиқ хумбуздан гиштни олиб чиқиш уни транспортларга ортиш жуда машаққат эди. Шу даврларни эслашганда ғишт ортиш учун хумбузга кирган эркак ўқитувчиларни шляпаси ва туфлиси эриб кетганини халигача кулишиб эслашадилар.Фарзандларимизни янги замонавий мактабда таълим олишни сидқидилдан истаган Отахон Яқубов,Омангалди Машарипов,Душамбой Қаландаров, Зафар Яқуббоев, Рахимберган Эшчанов, Бозорбой Жумабоев ва Мактаб раҳбари Саъдулла ака Сапаровларни хеч нарса фикиридан қайтара олмас эди. Бу инсонларни шижоатини ,мардлигини ,тиришқоқлигини кўрган район раҳбарлари мактаб қурилишини калхозлараро қурилиш бригадасига юклади ва шу билан қурилиш бошланиб кетди. Шу йили ёппасига колхоз хисобидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.Қурилиш қизғин бораётга пайитда мактабнинг ўқитувчилари ишчи ходимлари директор ташаббуси билан қурилиш ишларига фидакорона ёрдами билан хиссаларини қўшдилар.Мактабни 70%и қурилгандан кейин мактаб қурилиши яна давлат қурилиш бригадасига ўтказилди. Бу даврда мактаб ўқитувчилари сафига Яқубова Ширин математика фани ўқитувчиси,Исмоилова София рус-тили фани ўқитувчиси,Сапаев Зарифбой француз-тили фани ўқитувчиси,Яқубова Гулнора биолгия фани ўқитувчиси,Султонова Муяссар т-санъат фани ўқитувчиси,Отомуротова Боғдагул бошланғич,Норметова Зулфия география фани ўқитувчиси,Рўзметов Рўзимбой тарих фани ўқитувчиси,Машарипов Юсуфбой математика фани ўқитувчиси.Худакова Замира мехнат т. фани ўқитувчиси келиб қўшилди. Мактабнинг янги биноси замонавий типда қурилиб ўзбек халқ шоири Аваз Ўтарнинг 100 йиллик юблейига бағишлаб 1984-йил 1-сентабр куни машаққатли меҳнатлар ўз самарасини бериб янги 320 ўринга мўлжалланган замонавий мактаб жамоасига топширилди.Мактабни очилиш маросимида иштирок этган Облисполком биринчи секретари А.Сарокин мактаб қурилишида жонбозлик кўрсатган мактаб рахбари Садулла Сапаров ва барча ходимларга ташаккурнома билдирди ва мактаб калитини топширди. Мактаб шу йили янги ўқув йилини 24 ўқтувчи,236 ўқувчи билан иш бошлади.Энди тиниб тинчимас, чарчоқ нималигини билмас раҳбар олдида мактабни бадий жихатдан безаш,кўргазмали қуроллар билан бойитиш, техник воситалар билан таъминлаш. Айниқса хувиллаган янги мактаб атрофини ободонлаштириш,кўкаламзорлаштириш ишлари турар эди.
1976-1985-йиллар Садулла Сапаров директорлик фаолияти давомида мактабни вилоят миқиёсида фан олимпиадаларида,турли танловларда юқори ўринларни эгаллаб келди, мактаб атрофини ободонлаштирди,мактаб боғи барпо этди.Хозирги кунда мактаб кўрки бўлиб турган шу пайтлар экилган мевали дарахтлар айниқса гужумлар хар бир мактабга ташириф буюрувчини баҳрини очмасдан қолмайди. 1986-1987 йилларда хоразмда ёппасига гужумларга Рассия давлатидан кетирилган ёғочлар билан келган ёғоч қуртлар кели барча гужумларни нобуд қилди. Лекин фидойи раҳбар сай ҳаракати ишлаб чиққан режаси асосида шу гужумлар сақланиб қолишга эришилди.Садулла Сапаров 1996-йил қарилик нафақасига чиққач уни урнига мактабнинг илмий булим мудири Омонгалди Машарипов мактаб директорлигига тайинланди. У ўзиниг иш фаолияти давомида мактабнинг иссиқлик тизмини маҳаллий тизимга ўтказишда катта хисса қўшди.Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш,уларни билим олиш малакаларига қараб тоифалар бериш ишларига хаққоний ёнддошди. Ўқув тарбия ишларибўйича директор ўринбосари Ширин яқубова билан биргаликда ёш ўқитувчиларга мураббийлар беркитиш ва уларга амалий ёрдам бериш ишларини яхши йўлга қуйдилар.мактабни Ўзбекистон Республигаси Президенти фармонига кўра мактабларни лотин гафикаси асосида қайта безатиш ишларида катта хизмат кўрсатди.Шу даврларда асоси этибор мактабдаги иқтидорли ўқувчилар билан ишлашги уларни фан олимпиадаларига тайёрлашга қаратилди. Бунда мактабимиз ўқувчиларидан Қозоқов Ғайрат, Машарипов Давронбек, Қозоқов Мансур, Вафаева Ёрқиной, Исмоилов Ахмаджон, Саидов Эргаш турли билим даргоҳларида тахсил олиб нуфузли ишларда фаолият кўрсатиб ҳозирги кунда мактабимиз шухратини элга танитдилар. Шу ўқувчиларни мувофақиятга эришишида ўқитувчиларни ҳиссаси каттадир. Шулардан 1987-йили математика фани ўқитувчиси Хасанова Эркиной халқ маорифи аълочиси унвонини олишга созавор бўлди. Ўзбекистон Республигаси мустақилликка эришгандан кейин ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов раҳномалигида таълимга катта эътибор қаратилди. 1997-йил 29-август Олий Мажлис нинг IX сессиясида “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Қадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди. Президентимиз сессиядаги нутқида энди биз эскича тартибдан воз кечишимиз керак ўқувчиларга янги педагогик техналогия асосида таълим беришимиз кераклиги тўғрисида тўхталиб бунинг учун малакали кадрлар кераклиги айниқса бошланғич синиф ўқитувчиларига катта эътиборни қаратиш лозимлигини айтиб ўтилди. 1990-1996 йиллар даврида мактаб ўқитувчилари сафи янада ортиб борди улардан бошланғич синф ўқитувчиси, рус тили фани ўқитувчиси Манглибоева Рохатжон, , она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Сапарова Омонгул, бошланғич синф ўқитувчилари Сафарова Муяссар, Алломова Шосура , Абдуллаева Боғдагул, Жумабоев Гайрат, Худайберганова Гулноз Манглиева Интизорлар, француз тили фани ўқитувчиси Сапаева Омонжон, кимё фани ўқитувчиси Рўзметова Насиба,физика фани ўқитувчиси Сапаров Олимбой, мехнат таълими фани ўқитувчилари Каримова Гулистон, Каримов Аматжон, Яқубов Жуманазар математика фани ўқитувчиси Қурбонбоева Нодиралар иш фаолиятини бошладилар. 2000-йил Омонгалди Машарипов нафақага чиққач, мактабнинг франсуз тили фани ўқитувчиси Зарифбой Сапаев 2-сентабрдан мактаб директорлигига тайинланди. “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Қадрлар тайёрлаш миллий дастури ни мактабга тадбиқ қилиш бўйича бир қанча ишларни амалга оширдива мактабимизда спорт сохасини кучайтиришга каттахисса қўшди. У ўзининг директорлик фаолиятида изланувчанлиги мактаб тевараги атрофини ободонлаштиришда ҳамда мактабни мониторинггини юқори ўринларга кўтаришда улкан хисса қўшди. Айниқса ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашда юқори кўрсаткичларга эришб спортнинг “Волейбол””Шахмат”,”Шашка” турлари буйича мактаб бир неча йиллар вилоят миқёсида фахрли ўринларда келмоқда.Бунга ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган сабиқ жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Қаландаров Душамбой, Якубов Зафарларни ҳиссаси каттадир. Чунки хозирги кунда уларнинг издоши Шокир Қаландаров ҳам устозларидан ўрганганлари асосида шу ютуқларни қўлдан бермасдан келмоқда. Ўқувчилар шу пайтлар нафақат туманда вилоятда ҳам совринли ўринларни эгаллаб келдилар. Мактабимиз “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг 1-2-босқичларида ўқувчилар тулик иштирок килиб 5-7-синфлар уртасида худудда Волейбол буйича 1-уринни эгаллашди ва туман хокими совринини билан такдирландилар. Айниқса таътил даврида спорт тугараклар ташкил килиниб Шокир Қаландаров томонидан ташкил қилиниб узликсиз ишлаб турди.
Вилоятда Олимпия захиралари коллежиочилди мактабимиздан кўплаб иқтидорли ўқувчилар шу коллежга тортилдилар улардан Гулноза Рахимова Юлдуз Матниёзова, Сабохат Каримовалар Волейбол спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилиндилар ва олий ўқув юртларида тахсил олишга муяссар булишди. Мактабда иқтидорли ўқувчилар иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш улар билан алоҳида шуғулланиш олдимизда турган долзарб муоммалардан биридир. Бу ишларни амалга оширишда Макта директори ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Шосура Алломова, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Олимбой Сапаровларнинг тинимсиз сай ҳаракатлари ва ўз ишини сидқидилдан адо этишларидир, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида ёш авлодни юксак маънавий қадриятларимизга, миллий истиқлол ғоясига содиқлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга замон талаблари даражасида билим беришда беминнат хизмат қилаётган ўқитувчилар ва мураббийларни моддий-маънавий рағбатлантирилиб борилмоқда 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” умумхалқ байрамида фахрий устозларнинг қилган меҳнатлари кадрланиб ва рағбатлантирилиб келинмоқда.Тажрибали ўқитувчилардан Боғдагул Отамуротова, Зулфия Матяқубова, Рохатжон Манглибоева, Омонгул Сапорова, Гулнора Яқубова, Омонжон Сапаевалар ва бошқа ўқитувчилар сидқидилдан хизмат қилмоқдалар ва хизматларига яраша тақдирланиб келмоқдалар.Ҳозирги кунда мактабимиз 2012 йилда Умуммиллий дастур асосида 107 млн сўм ажратилиб капитал таъмирланди.Янги замонавий жихозлар келтирилди ўқув хоналари компютер ва кимё-биология физика лабаратория хоналари янги асбоб ускуналар билан таъминланди.Мактабимиз жамоасига ёш ўқитувчилар келиб қўшилди Улардан; мактаб психологи Эгамбердиева Мухаббат, тарих фани ўқитувчиси Каримов Саънат, география фани ўқитувчиси Рузметов Ибрат, математика фани ўқитувчиси Собирова Иқбол, рустили фани ўқитувчиси Тиллаева Мавжуда, МИҒ ва хуқуқ фани ўқитувчиси Жуманиёзов Қувондиқ, информатика фани ўқитувчиси Рўзметов Аброр, Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Матниёзова Муҳайё,

Садулла Сапаровнинг мехнат фаолияти туғрисида

Мактабимиз собиқ директорлари

1. Ших Махмудов . 1934-1941 йиллар

2. Болта Отамуротов. 1942-1964 йиллар

3. Қуронбой Душамов. 1964-1965 йиллар

4. Ших Ёқубов. 1965-1966 йиллар

5. Тўйлиев Нормат. 1973-1974 йиллар

6. Сапаров Садулла. 1976-1996 йиллар

7. Машарипов Омонгалди 1996-2000 йиллар